Вахший қотиллик! Каналдан бўйнида бетон боғланган одам мурдаси оқиб чиқди...| Bir jinoyat izidan

Описание к видео Вахший қотиллик! Каналдан бўйнида бетон боғланган одам мурдаси оқиб чиқди...| Bir jinoyat izidan

"Бир жиноят изидан" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
Халқимизда "тенг тенги билан, тўн енги билан" деган гап бор. Асрлар давомида яшаб келаётган халқ мақолларига бир сўз қўшиб ҳам бўлмайди бир сўз олиб ҳам бўлмайди. Аслида ҳар ким ўз тенги билан мулоқотда, яъни дўстлашиши, мулоқот қилиши, ҳазиллаши ва қуда-анда бўлиши лозим. Акс ҳолда қариялар ёшлар билан, ёшлар қариялар билан улфатчилик қилса, ўйнаб кулса ярашмайди, ўхшамайди, эл юрт орасида кулгу бўлади деганидир. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида содир бўлган жиноят тафсилотлари юқорида айтиб ўтилган мақол маъносини чақмаганлар ҳақида. 2020 йилнинг 29 март куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ички ишлар бўлимига хабар қилишди. Малок маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Паркент магистрал каналидан осиё миллатига мансуб, ёши тахминан 35-45ларда бўлган номаълум эркак кишининг мурдаси ётипти. Зудлик билан тезкор тергов гуруҳи воқеа жойига етиб боришди...
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz

Комментарии

Информация по комментариям в разработке